Намоз ва тахоратда васваса

Ассалому алайкум! Қуйдаги тўғри малумотми? Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир: 1. Залитун. 2. Васийн. 3. Лақус. 4. Аъвон. 5. Ҳаффоф. 6. Мурра. 7. Мусаввит. 8. Досим. 9. Валҳон. 1. Залитун - бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади. 2. Васийн - мусибатдаги соҳиб. 3. Аъвон - султонликдаги соҳиб. 4. Ҳаффоф - ичкилиқдаги соҳиб. 5. Мурра - сурнай чалгандаги соҳиб. 6. Лақус - ўт-оловдаги соҳиб. 7. Мусаввит - хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар. 8. Досим - уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради. 9. Валҳон - у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буларни баъзилари ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам келган. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar