Қўшнимиз зулм қилган хисобланадими?

Ассалому алайкум! Ён қушнимизни бошқа ховлиси хам бор ёнимиздаги ховлисига баъзида келиб туради хозирча яшагани йўқ биз томонга қараган ерига тераклар экиб ташлаган яъни бунга анча йил бўлди тераклар жуддаям катталашиб айни сотилса бўладиган холатга келган акамни уйлашимиз керак уй солган эдик лекин том қисмини биткиза олмаябмиз. Усталар теракни олиб ташлаш керак бўлмасам томни синдириб юбориши аниқ деябди. Битта эмас 3та бошқа бошқа усталар шундай деди қўшнимизга яхши муомалади неччи мартта дадамлар айтдилар лекин бизни ўйлагани хам йўқ. Уйни биткиза олмаябмиз нима килайлик қўшнимиз бизга зулм етказмоқдами? Қандай йўл тутишга хаққимиз бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дарахлар модомики ўзининг ҳудудида турар экан зулм ҳисобланмайди. Сизларга халақит беряпган шохларини кессангиз бўлади. Агар томни синдирадиган бўлса, қўшни тўлаб бериши керак бўлади. Бу ишни имкон борича тинчлик билан ҳал қилганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:00 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar