Имом Ғаззолийнинг сўзлари ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳужжатул Ислом мақомини олган Абу Ҳомид Ғаззолийнинг Ал-Манҳул асарларининг 500 бетида Имом Азам ҳақида "Абу Ҳанифа шариатнинг оёғини осмондан қилиб юборди(шариатнинг) манҳажини вайрон қилиб, унинг тизимини ўзгартириб юборди деган сўзлари ёзилганини ўқидим. Уламолар бу ҳақида нима дейишган, нега Имом Ғаззолий бундай деганлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Ғаззолий Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳига таъна етказишга аҳл бўлмаганлар ва шу сўзлари туфайли уламолар тарафидан кўп танқидга учраганлар. Валлоҳу аълам!Ғаззолий ҳақидаги ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/4367

13 Май 2022, 19:38 | Савол-жавоблар | 154 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar