Трейдерликдан мошина олиш

Ассалому алайкум! Трейдерлик орқасидан мисол учун 3000$ йиғиб халол мехнат қиб топган пулидан устига яна 2000 ёки 3000 қўшиб мошина олиб таксилик қилиб топган пулдан емай ичмай мисол учун мошинани 6000 га олган бўса ўша пули йиғиб эхсон қилса мошина ўша одамга халол бўладими. Трейдирлик йўналиши: хар хил валюталарнинг кўтарилиб тушишидан топилган фойда. Агар халол бўлмаса қанча фоиз трейдерликдан қўшиб қолганини мехнатидан қошса халол бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатга зид кўринишда трейдерлик билан шуғулланиш жоиз эмас. Агар шундай қилса гуноҳкор бўлади. Бу гуноҳни асло енгил санаманг. Гуноҳ бўлса ҳам бироз ишлаб, пул тўплаб, кейин ўша пулларни ҳаллоллаб олавераман деб ўйламанг. Аллоҳдан қўрқинг. У зот ман қилган ишда барака бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 188 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar