Маҳрга уй сўраш

Ассалому алайкум! Маҳрни келинлар сўраш керак дейилган мисол учун уйи йўқлар мулк учун сўраса тошкент вилоятидан тошкенда келин бўлса ва маҳрга тошкенда уй сўраса бўладими ёки уй деса йигит ўзи ҳоҳлаган жойидан олиб бериладими? Мисол учун 2 ёки 3 ҳонали деса ҳам бўладими? ози қаердан уй ҳоҳлашини айтса бўладими ёки қаердан олишни йигит ҳал қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келин маҳрга уй сўраши ва унинг барча сифатлари ва қаерда жойлашганини тайин қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 172 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar