Отам бировга берган қарз

Ассалому алайкум! Отам ҳаётлик чоғларида бировга берган қарзларини отамнинг вафотларидан кейин мен ўғли сифатида - қарздор одамдан отамдан олган қарзини қайтариб беришлигини талаб қилишим мумкинми? Қарздор отамдан қарз олаётган вақтда бир ойда қайтаришлиги, олган қарзи миқдори ҳақида тилхат ёзиб берган. Бунга салкам икки йил бўлди, лекин қарзни қайтариш нияти йўққа ўҳшайди. Сабаби уч тўрт маротаба қарзини қайтариши кераклигини унга илтимос қилдим. Лекин муносиб жавоб бўлмади. Шу қарзни мен ҳуқуқий жиҳатдат қайтариб олиш чораларини кўриб қайтариб олсам бу пул бизга ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта ҳалол бўлади. Лекин у пул фақат сизга тегишли эмас, балки отангиздан меросхўр нечта инсон бўлса барчасининг ҳаққи ҳисобланади. Меросдаги ҳиссаларини аниқлаб уларга ҳам ўз ҳаққларини беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar