Чексизлик

Ассалому алайкум! Аллоҳ мукаммал ва ўту-ўта қудратли эканини билиш учун ва Унинг мукаммаллигини англаш учун коинот хаққида тафаккур қилмоқнинг ўзи етарли ва бу ўз-ўзидан бу даражада аниқлик билан харакатланиши мантиққа тўғри келмайди, савол шундаки Аллоҳ инсониятни нега фақат ерда яратти ахир ер шу даражадаям кичкина ва ожиз сайёраки бундан трилионлаб катта жойлар бор коинотда, биргина ер учун арзимаган бир шароитни қилиб қуйиш етарли эди Аллоҳ учун нима керак энди шунча коинот ва бошқа ўлик сайёра ва коинотни бунинг хикмати нимада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!   Шак-шубҳа йўқ Аллоҳ бу коинотни ўзига аён бўлган катта ҳикмат билан яратган.  Ўша ҳикматлардан бири  Ўзиниг қудратини улуғ эканини кўрсатишдир. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сураси 190-оятида марҳамат қилади:إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لِّأُوْلِي الألْبَابِ۝ 190. Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят(белги)лар бор.
Осмонга назар солиб, ақлини ишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнинг алмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига, яратувчилигига қойил қолмасдан, иложи йўқ.
Осмонлару ердаги ажойиб мутаносиблик бутун дунё тортишиш қонуни ила шундай бўлиб турганини илм-фан айтади. Лекин ўша қонунни ким ижод қилди?!
Осмонлару ердаги ҳамма нарсалар азалий эмас, балки кейин пайдо бўлганлигини ҳам ақл ишлатган одам дарров тушуниб етади. Демак, уларни пайдо қилувчи Зот бор. У Аллоҳ таолодир.
Кечаю кундузнинг алмашиб туриши ернинг қуёш ва ўз ўқи атрофида айланиб туришидандир. Лекин уларни яратган ва қуёшни ҳам ўз ўқи атрофида айланадиган қилиб қўйган ким? Албатта, Аллоҳ таоло жалла жалалуҳудир. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:43 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar