Бомдоддан кейинги 4 махал

Ассалому алайкум! Бомдод намозини қайсидир сабабга кўра ўқимпй қолса, қолган 4 махални хам ўқимаслик тўғрими? 5 та қиз квартирада яшаймиз. Баьзида бомдодга ухлаб қолсагу, пешин вақтида намозга тайёрлансам, улар менга қараб "бомдодни ўқимасам қолган 4 махални ўқигим келмайди" дейишди. "Лекин эрталаб нонушта кимасез, тушлик билан кечги овқатни емайсизми" десам. Хафа бўлиб қолишди назаримда. 4 махални ўқиш керак тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта тўрт маҳални тарк этиш жоиз эмас. Намозни қазо қилиш дуруст эмас. Мабодо намознинг вақти чиқиб кетса дарҳол унинг қазосини ўқиб олиш керак. Сиз уларни чиройли услубда намозга чақиринг. Жеркиш билан эмас. Уларга гўзал ўрнак бўлинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:04 | Савол-жавоблар | 148 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar