40 фарз Намоз

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Мехрибон Аллох илмиларни зиёда қилсин, олиб бораётган ишиларга ривож берсин. Хурматли Зикр ахлидан сўранг хайъат аъзолари минг бор узр билан савол йўллаяпман. Масжидул Набавийда 40 фарз намоз деб. 8 кун 5 махал фарз намозларни жамоат билан ўқишади. Айтишадики умрингда бир бора бўлса хам 40 фарз намозни ўқиб қўйиш керак дейишади. Умра сафарига борганларда зиёратлар билан бўлиб, хамда Мадинаи Мунавварада 3-5 кундан ортиқ турмаслигини хисобига 40 фарз намозини ўқий олинмайди.Шунга бирон бир хадис ёки далил борми.Албатта 40 фарз намозни ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад Муснадда, Табароний Мўъжами Авсатда ривоят қилган экан.عن أنس رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: من صلى في مسجدي أربعين صلاة لا يفوته صلاة، كتبت له براءة من النار ونجاة من العذاب، وبرئ من النفاق.قال الطبراني: لم يروه عن أنس إلا نبيط تفرد به ابن أبي الرجالhttps://savollar.islom.uz/s/40045Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 188 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar