Бизнес режа ва уни бажариб беришни келишиш
Ассалому алайкум! Мен бир сомсахона бизнесни режасини ишлаб чиқдим ва унга логотип ясатдим бренд номини ўйлаб топдим, лекин уни узим бажаришимга пулим йўқ, уни мисол учун 3000$ га эълонга қуйдим ва ҳаридор билан келишувда ярим пулини олдиндан берасиз 2 ҳафтада ўша бизнесни бошлаб(яъни бир жойни арендага олиб, тандир ва керакли нарсаларни жойлаштириб), ишга тайёр қилиб бераман, кейин яна ярмини берасиз, арендани узингиз тулайсиз, бизнесни ҳам узингиз бошқарасиз, мен фақат бизнес режани, ритсептни ишчига ургатишни ва сомсага керак анжомларни олиб бериб, бизнесни бошлаб бераман. фақат ярим пулини ишдан олдин ярмини ишдан кейин берасиз деб келишсам ва у берган ярим пулидан уша ишга кетадиган ҳаражатларини тўлаб бошлаб берсам ва кейин қолган ярмини олсам буладими? шу келишув, савдо ҳалол буладими? ҳам брендни ҳам уни бошлаб беришни бир савдода гаплашишим ҳам туғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръан монеълик кўринмаяпти. Сиз бренд яратиб беришни алоҳида, уни юргизиб бериш хизматини алоҳида ҳақ олинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 22:03 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръан монеълик кўринмаяпти. Сиз бренд яратиб беришни алоҳида, уни юргизиб бериш хизматини алоҳида ҳақ олинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 22:03 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат