Болани товуқ қони билан қонлаш

Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўлдик, чилла чиқгунгача бу маросим ўтқазилди. Болларни товуқ қони билан қонлаб чироқ ёқди момолар. Бу киндик товуқ дейиларкан. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай чилла деган гап ҳам болага товуқ қонини суртиш деган гап ҳам йўқ. Исломдан олдинги мушрикларда кофир жинларни озуқаси бўлсин деб шу каби қон суртиш ишлари бўлган. Ҳозирги фолбинлар ҳам ўшандан фойдаланишиб кофир жинларига озуқа беришади. Бундай ишларни тарк қилиб, улардан қаттиқ сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar