Иш кийимида намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мен Россия давлатида қурилишда ишлайман пешин аср шом намозлари иш вақтимизга тўғри келади. Иш кийимларим нажосат тегмаган лекин тоза эмас. Шу кийимда намоз ўқийман, ўқиган намозимдан кўнглим тўлмайди ва ётоқ жойимизга келиб пешин аср шом намозларимни қазо деб бошқаттан ўқийман. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш кийимига нажосат тегмаган бўлса намоз дуруст бўлади. Қазосини ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar