Кимгадир овоз бериш мумкинми?

Ассалому алайкум! Бир телеграм гурухда Муаззинлар беллашуви танлови ўтказилаётганлиги сабабли қайси муаззинга овоз берасиз деб 4 та муаззиннинг исм фамилияси сўров сифатида қўйилган. Саволим шуки, шу 4 та муаззиндан бирини эшитиб, таниб юрганлигимиз учун овоз берсак қолган 3 та муаззинга овоз бермасак ёлғон гувохлик бўлиб қолмайдими? Исломда узи овоз беришлик хукми кандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўртта номзод бўлса ҳаммасини эшитиб кейин фалончи яхши деб овоз бериш керак. Овоз берувчи овоз бериши учун илми ҳам бўлиши керак. Бекорга ҳакам деган ном ва уларнин илмий савияси ҳамма ванларда белгилаб қўйилмаган. Шу диний мавзуга келганда ҳамма аралашиб нафси ҳавоси билан гап айтиб овоз бериши жуда хатарли ҳолат. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar