Дўстим бахслашаверади

Ассалому алайкум! Бир дўстим бор яҳши бола тўй ва бошқа маросимларда жуда актив ҳизматларни йўқ деме қилиб беради ҳаммага. 6 ойдан бери бошқача бўлиб қолган диндан билса ҳам билмаса ҳам бахислашадигон бўлиб қолган динга тарғиб қилиши яҳши ҳар сафар кўришканимизда дўслар билан диний саволар бераверади. Бу сафар берган саволини кегинги сафар ҳам беради орада боллар тортишиб бақир чақир ҳам бўлиб кетади шуни кўриб мени гашим келиб кетади. Ундан сўрасам уни ҳам фикрини биле дияпан дийди ҳар доим шунақа жавоб беради ҳазил ҳузил қилар эди олдин бир бирмиз билан ўзидан ўзи унақа қилиб бўлмеди бунақа қилиш ҳаром деб базида чуқирлашиб ҳам кетади дўсларди кўнглини оғритиб қўйса қанақадур базида аҳамят ҳам бермеди. Шу дўстимни дастидан бази бир дўстларим ҳам кўришкиси кеме қолади. Шунга нима қилсек бўлади балким кўриб бўмедигон сайтлардан коради мени ҳам нафсим бор дийди. Қилаёткан иши умуман тўғри кемаяпти, нима қилайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ طَلَبَ الْعِلْمَ لِيُجَارِيَ بِهِ الْعُلَمَاءَ، أَوْ لِيُمَارِيَ بِهِ السُّفَهَاءَ، أَوْ يَصْرِفَ بِهِ وُجُوهَ النَّاسِ إِلَيْهِ أَدْخَلَهُ اللهُ النَّارَ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида илм талаб қилишда толиби илм ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган учта хатарли ишдан огоҳлантирмоқдалар:
1. Илмни уламолар билан можаро қилиш учун ўрганмаслик керак. Бир илмни яхшилаб ўрганиш «Уламолар билан талашиб-тортишиб, можаро қилиб, ҳаммасини енгиб, жим қилиб қўяй», деган ниятда бўлмаслиги керак.
2. Эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ҳам илм талаб қилмаслик керак. Толиби илм ҳеч қачон «Илмни ўрганиб олиб, тушунмаган одамларни мағлуб қилиб, ҳаммасини лол қилиб қўяй», деган ниятни қилмаслиги лозим.
3. Ёки одамларни ўзига қаратиш учун илм талаб қилмаслик керак. Одамларнинг «Фалончи қори бўлибди, мулла бўлибди, қойил», дейишлари учун ва шунга ўхшаган ниятлар билан илм ўрганилса, бундай одамнинг ҳам оқибати яхши бўлмас экан. Аллоҳ таоло уни дўзахга киритар экан. Шунинг учун илмни фақатгина Аллоҳ таолонинг розилиги учун талаб қилиш керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 147 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar