Силани номиладан очилган канал борлигини биласлами ?

Ассалому алайкум! Телеграм тармоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ва сизларнинг номилага очилган группа каналла боракан ман илм оламан дб обуна бo‘гандим лекин ичида фақат ниманидир реклама қилиб пул топишакан улани мақсади канал группалада одам жудаям кo‘п каналда фахшга олиб борувчи рекламалаям бор ман канал админига бунақа иш қимен бровни номидан канал очиб одам йиғмен мақсадиз пул топишакан топвотган пулиз ҳалол бo‘миди дсам мани блоклаб қo‘йди у каналла силаникимаслигини жудаям яхши биламан бунақа ишла кo‘пайиб кетвоти улага нима дисе бo‘лади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу масалада ўша муаллиф ҳуқуқларига тажовуз қиладиган “ўғри”ларни дастидан ҳаммага зарар етмоқда. Кимни қўлидан келса ўшандай динни тижорат қиладиган “ўғрилар”ни блоклаб йўқ қилиши керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:09 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar