Намоз сураларни тез айтиш

Ассалому алайкум! Домла менинг ёш болам бор 1 ярим ёш хар намоз ўқиганимда ёнимга йиғлаб турволади, лекин олдимни тўсмийди. Болам йиғлаганидан сураларни тез айтиб номозимни тугатаман, номозим дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвид қоидалари ва маъноси бузилмайдиган даражада қироат қилсангиз ва намознинг бошқа рукнларига футур етмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 175 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar