Бидъиатлар

Ассалому алайкум! Дўконларда дорихоналарда ва бозорларда сотувчи бўлиб ишлаган одамларга шу нарсаларнинг эгаси яни мулкдор шахслар айтадики "Эрталабдан қарз берманглар" деб ва шунга ўхшаш ирим сиримларга ишониб шуларга бизни ҳам буюради. Камерада кўриб ўтиради. Бир сафар бунга амал қилмагандим буни кўриб телефон қилиб гапирди. Жахлим чиқди ишдан бўшаб кетгим келади. Айрим пайтларда уйда ҳам шунақа вазиятлар бўлиб туради. Саволим шуки бундай ҳолатларда бизлар қандай йўл тутайлик уйда Ота Онамиз айтганини қилмасак ёки Дўкон ва Дорихона эгаларини айтганини қилмасак гуноҳкор бўлмаймизми? Топаётган пулимизда шубҳа йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатларда айтганини қилмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar