Сўкиниб гапириш

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишмим бор. Ўзи яхши инсон ҳамма нарсаси етарли, лекин битта айби бор. Жуда кўп сўкинади. Яхши гапиям ёмон гапиям сўкинади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сўкинишдан мурод ўзгаларга озор бериш бўлса бу мутлақо яхши эмас. У кишига қуйидаги ҳадисни етказиб қўйинглар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ فُلَانَةً تَقُومُ اللَّيْلَ، وَتَصُومُ النَّهَارَ، وَتَفْعَلُ، وَتُصَدِّقُ، وَتُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «لَا خَيْرَ فِيهَا، هِيَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ. وَقَالُوا: وَفُلَانَةً تُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ، وَتُصَدِّقُ بِأَثْوَابٍ، وَلَا تُؤْذِي أَحَدًا. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  : هِيَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ  Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларига озор етказади», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У аёлда яхшилик йўқ. У дўзах аҳлидандир», дедилар. Бояги кишилар:
«Фалончи аёл бўлса фарз намозларини ўқийди, кийимидан  садақа қилади, лекин бирор кишига озор бермайди», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланмоқда. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди.
Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қўшниларга тили билан озор бериш кишининг дўзахга киришига сабаб бўладиган омиллардан бири экани.
2. Бирор кишига озор бермаслик кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган омиллардан бири экани. (“Адаб ал-Муфрад” китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:59 | Савол-жавоблар | 181 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar