Сохиби узр эмас

Ассалому алайкум! Менда хозир кўз шамоллаши, билмадим менга нима бўлган тахорат синадиган сабабларим ойдан ойга кўпайиб бири яхши бўлиб қолса иккинчиси чиқаяпди, бундан олдини ел ва васваса эди кейин стаматит (у 2ой давом этди адашмасам) бир кунда 5 вақт намозга 5 тахорат қилсам хам майли бу жудахам зўр лекин хозирги ахволим кунига олдини 10-15 эди хозир Худога шукр 10дан камайди намоз сабаб бошқа ишларим хам қолиб кетяпди, 1 ярм соат хам кетяпди хуфтонга ёки бошқа намозга, хозир кўзим шамоллатиб қўйдим йиринг чиқадиган бўлди, сохиби узр бўлдим десам хуфтонни фарз суннатини ўқиб бўлгач витр вожибни тахоратим синмаган холда ўқиб қолдим, кейин сохиби узрдан чиқдим деб фарзни яна ўқидим суннатни ўқимайман (фарзни ўқий олмаябман) кейин фарзни ўқидим тахоратим синибди яна тахорат қилиб фарзни ўқимоқчиман билмадим 3 ёки 4 фарзни ўқиётган бўлсам керак, дин енгил дейишганди, безиб қолаётгандайман, лекин намозни фарзни тўхтатмиман, қийин бўляпди анча, фақат ўқиб ташаб қўйман илтимос жавоб ёзинг, нима қилишим керак? Дори сурдим кўзга, илтимос ёрдам беринг нима қилай дин ўта оғирдай туюляпди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саволингизни ўқиб чиқдик. Сиз соҳиби узрнинг таърифи, унинг собит бўлиш ва боқий туриш шартларини тушуниб етмагансиз, деб гумон қилдик. Валлоҳу аълам!
Ушбу линкдаги мақолани диққат билан ўқинг, ёки ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб, ўрганиб олинг: https://fiqh.uz/maqola/586

14 Май 2022, 00:24 | Савол-жавоблар | 167 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar