Чақалоққа жаноза ўқиш
Ассалому алайкум! Яқинда туғулиб 10кун яшаган қиз фарзандимиз ўтиб қолди. Илмсизлигимиз туфайли билмасдан жаноза ўқимай бази котта ёшдагилар гапини қилиб фақат ювиб кафанлаб қабрга қўйдик. Яқинда бир танишим жаноза ўқиш керак эди деди. Энди нима бўлади, гунохкор бўлиб қолмадимми? Ахир билмагандик хеч ким айтмадиям жаноза ўқитилар деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқилмай дафн қилинган кимсага титилгани гумон қилинмаса, намоз ўқилади. Агар бир одамни жанозасини ўқимай дафн қилинган бўлса, чириш бошланмаган ҳолатда қабри устидан жаноза ўқилади. ("Кифоя" китобидан).
Бу жараённи тиббиёт мутахассисларидан ҳам сўралади. Чириш бошланган бўлса унга жаноза ўқилмайди. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 191 | Турли саволлар