Одамлар ва динимиз
Ассалому алайкум! Ман яна сизларга савол йўллаяпман, чунки Ўзбекистонда катта бўлаётган фарзандларимиз такдиридан хавотирдаман, қўрқувдаманки холатимни тушунтиришим қийин. Илтимос Хазратимиз бўлганларида балки шунақалар кўпаймасди, афсус у кишини охиратлари обод бўлсин! Демоқчиманки ютубга кирсангиз хар хил марузалар ва уларни остида хар хил комментлар ёзишади, жуда кўп инсонлар яхши солих домлаларимиз марузаларига хам хатто хазратимизни сўзлари остига хам бўхтонлар ёзишиб Содиқ Самарқандий ёки яна биз танимаган кимларнидир тарғиб қилишяпти (узр балки ростдан яхшидир Ман билмиман) мани қўрққанимки айрим илмдан узоқ ёшларимиз олқишлашиб эргашиб уларга тўғри йўлдан адашмаган бу дунёда битта шу инсон яьни Содик Самаркандий деб жар солишяпти, 1. Мани ўйлантирган нарса у одам аслида ким? 2. Бундай тарғиботларга эргашаётган ёшларимизни ахволи нима бўлади? 3. Нимадир қилиб динимизни тўғри тушунишлари учун балки мактабдан бошлаш керакдир тарбияни, фақат исломий мактабларда эмас, оддий мактабларда хам хафтада дарс жадвалларига қўшиш керак эмасми? Фарзандларимиз адашмаслиги учун, биз оддий инсонлардан кўра сизлар хақлисизлар бу мавзуни гапиришга. Нахотки хеч иложи йўқ. Бу ерда қисқа ёздим ахвол жуда хам чатоқ. Балки сизлар кўрмассизлар вақтингиз етмас, аммо одамларни фикрлашини, дунёқарашини ўқиб, қўрқиб кетаман. Нега керак инсонларни бўлиниб олиб хар томондан Бир бирига тош отишши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1-2). У киши ўзларини имом Абу Ҳанифа, имом Шофеъий, имом Молик ва имом Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимлардек илмга эгаман деб даъво қилишлари ёмон холос. Аслида бирини рожиҳ бирини маржуҳ дейишнинг ўзи ҳам ўзини гапи эмас. Бу ҳолат ўзини ўшаларга қиёслашдан келиб чиққан. Бу ҳолваси, инсонларни Аллоҳни ўзига қиёслаб “Аллоҳ аршнинг устида ўтиради” деганлари ҳам бор. Ваҳоланки бу ақийда, ақийдани исбот қилиши учун керак бўладиган далиллар билан собит бўлмаган. Бир масалада бир мазҳабнинг имоми ўша масаланинг далили сифатидаги ҳадисни рожиҳ деб айтса, бошқа бир имом унинг зиддига бўлган ҳадисни рожиҳ деб айтса, иккисини тўғри ёки нотўғрилигини ажратадиган одам у икки имомдан ҳам илмлироқ бўлиши керак. Ёмон томони, бир киши қон чиқса таҳорат кетмайди деб билса, бошқаси қон чиқса таҳорат кетади деб билса, таҳорат кетади деган кишининг таҳорат кетмайди деган киши орқасида туриб иқтидо қилиш жоиз бўлмай қолади. Яна хотини “бир оғиз билан уч талоқ деса уч талоқ тушади” деб билса, эр “бир талоқ тушади” деган гапни олса, домла қайси бирига фатво беради? Хотин бирга яшаши жоиз бўлмайдида. Чунки хотин уч талоқни уч талоқ деб билади. Бу бир заррача ихтилоф, ундан ташқари келиб чиқадиган расволикларни чеки йўқ. 3). Бу борадаги фикр ва мулоҳазаларни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига тақдим қилинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар