Буюм эвазига қарз

Ассалому алайкум! Менда бир қиммат телефон номери бор. Мен уни маълум бир миқдордаги пул эвазига бир танишимга ишлатиб туришга бермоқчиман. Қачонки мен уни пулини қайтариб берсам у ҳам менга сим-картани қайтариб беради. Бунда у мендан олган номердан фойдаланади, мен ундан олган пулдан фойдаланаман. Шу қилмоқчи бўлган ишим шариатга мувофиқ-ми ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз сим картани вақтинча фойдаланиб туриш учун ижарага бериб ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar