Закотни олдиндан бўлиб бериш
Ассалому алайкум! 1. Мен шу йилги закотимни бериб бўлдим. Келгуси йил учун закотимни синглимга рўзғорида қийинчилик бўлиб қолмаслиги учун хозирдан кейинги рамозонгача бўлиб, бўлиб бериб боришим мумкинми? 2. Қишлоғимизда масжид қурилаяпти, лекин синглимни хам оиласи жуда тўқ эмас. Мен эхсонимни биринчи қаерга берганим мақул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Закотни вожиб бўлиб муддати келишидан аввал ҳам бериб бориш жоиз. Нисоб мавжуд бўлса бас. Агар сингил закот олишга ҳақлилар тоифасидан бўлса унга берса бўлади.2). Закот масжидга берилмайди. У фақир-мискинларнинг ҳаққи. Валлоҳу аълам!
18 Ноябр 2023, 07:36 | Савол-жавоблар | 0 | Закот