Йўқолган ёки зарарланган китоблар учун жарима
Ассалому алайкум! Саволим яна мактабдаги ишим юзасидан. Узр сўрайман жуда кўп саволлар беряпман. Мактаб, университет ва ҳоказо таълим муассаларининг кутубхоналаридаги китоблар ўша муассаса мулки ҳисобланади. Мен ишлайдиган жой хусусий мактаб, ўқувчилар мактабнинг ойлик тўловларини тўлаб таълим олишади. Саволим кутубхонада ўқувчи, ўқитувчи(мактабнинг бошқа хоналарига ҳам)ларга китоб берамиз. Китобларни ҳозирда етти кун муддатга беряпмиз. Уларга китобларга зарар етказмаслик, чизмаслик, букламаслик, йиртмаслик ва ҳоказолар тушунтирилган. Агар китобни олиб кетган ходим ёки ўқувчи китобни белгиланган муддатда қайтармаса, унга ҳар кеч қолинган бир кун учун қанақадир жарима солиш мумкинми? Шу каби китоблар вақтида қайтарилмаган ҳолатларда нималарни қўллаш мумкин? Китоб беришдан аввал келишиб олиш керакми? Шариатда жоиз бўлган йўлини айтсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Китобларни ижарага берсангиз жоиз яъни бир хафта текин кейин ҳар кунга фалон сумдан ижара ҳақи тўлайсиз деб келишиб оласиз. Бу ҳақда раҳбарият билан келишиб олинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром