Очиқ хат хакида

Ассалому алайкум! Бу саволни беришдан мақсадим, фитна чиқариш эмас. Албатта қиёмат бор. Маълумки, ИШИД жамоаси ҳавориж жамоа.ИШИД ҳавориж бўлгани учун барбод бўлди. Лекин ИШИД га ёзилган очиқ хатни илми бор одам ўқиб, илмга жуда катта хиёнат қилинганини кўради!!! Очиқ хатнинг 24 та банди бўлса, шу бандларнинг аксариятида илмга хиёнат қилинган. Шумладан очиқ хатда ҳижрат, тоғут масалаларида илмга хиёнат қилинган. Қиёматда шу хиёнатга шуни ёзганлар жавобгар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилаётган даъвоингизни аниқ-равшан қилиб, илмий далил ва исботлар билан асослаб келтиринг. Ўша мурожаатни ёзган уламолар охиратини ўйлаб мусулмонларни риоясини ва туғри йўлга йўллашни мақсад қилиб ёзган. Бунчалик катта даъвони қилишдан қўрқиш керак. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar