Мусофирда юрганлар

Ассалому алайкум! Мен рассияда ишлайман мени шеригим ароқ кўп ичгани сабаблик базида ишга келмай қўяди шунда ғайридинлар айтади яна булар мусулмонмиш деб хар хил гаплар гапиради. Агар мусулмонман деб динига амал қилмаса мусулмон деса бўладими? Яна савол биз нима деб жавоб берайлик ғайридинларга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин кишини гуноҳи кабира туфайли, модомики уни ҳалол деб санамаган бўлса, диндан чиққан деб ҳукм қилмаймиз. Уни мусулмон деб биламиз. Ўша шеригингиз шайтоннинг йўлига юриб шу гуноҳга ботибди, нега энди сизлар уни бу ишдан қайтармайсизлар, нега ғайридинларга кулгу бўлишга қўйиб бермоқдасизлар. Атрофингиздаги кишиларда бирор мункар ишлар кўрсангиз қуйидаги ҳадисга амал қилинглар: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 151 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar