Отамни исмини ўзгартирганман

Ассалому алайкум! Мани 11 ёки 12 ёшимда, тоғамнинг фарзандлари бўлмагани учун, боқиб олишган. Паспорт олаётганимда (16ёшда) фамилия ва отамни исми, тоғамнинг исм фамилияларига ўтган, яьни фамилиям тоғамники, отамни исмини тоғамнинг исмларига ўзгартирганман. Яқинда билиб қолдим отанинг исмини (отцество) ўзгартириб бўлмас экан. Ман хазир 48 ёшдаман. Хамма хужжатлар, уй хужжатлари, ишхона ва бошқа хамма жойда "янги фамилия отам"ни исми билан кетган. Болаларим аёлим, хатто келиним хам "янги фамилия" да рўйхатдан ўтишган. Саволим шуки; қайта ўзгартиришим керакми? Отамни исмларичи? Никоҳимда ҳам отамни исмлари эмас, тоғамни исмлари билан сўралганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тоғангизни пушти камаридан бўлганман деб даво қилмаслигингиз лозим. Тоғангиз ҳам. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқингhttps://islom.uz/maqola/4029

14 Май 2022, 01:41 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar