Эътикоф нияти билан таровеҳ

Ассалому алайкум! Биламизки рамазон охирги 10 кунлигида эътикоф ўтириш суннати муаккада. Биз таровеҳ намозига чиқамиз яъни 3-4 соат давомида масжидда бўламиз. Шу рамазон охирги 10 кунлигида таровеҳ намози учун масжидга киришдан олдин эътикофни ҳам ният қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У эътикофни ният қилишингиз нафл бўлади. Суннати муаккада бўлган эътикофни адо қилиш учун 20-рамазон куни қуёш ботишидан аввал масжидга кириб, ҳайит намози ўқиладиган кундан аввалги кечада шом намозини ўқигандан кейин чиқасиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar