Савдода келишув
Ассалому алайкум! Мен ғалати ҳолга тушиб қолдим. Мен велосипедимни сотиш учун интернетга жойладим. Бир нечта одам телефон қилди. Шулардан бири ертага келаман ёқса оламан деди ва манзилимни олди мен майли дедим. 200.000 сўмга келишилди. Кейин яна бошқа одам телефон қилиб, ҳозир олиб кетаман, ногиронман, ўғлимга олиб бераман деб узоқ илтимос қилди, бошқа одамга келаман деганди сиздан аввал десам, ундан қанчадир пул олиб қўймаган бўлсангиз лафз ҳисобланмайди деди. Хуллас узоқ гаплашилгандан кейин майли деб қўйдим, бу ҳам 200.000 сўмга, келиб олиб кетти. Кейин нариги одам телефон қилиб вадангизни буздингиз деди. Келишувни буздимми, бузган бўлсам энди нима қиламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалги кишига ўша буюмни сотмаган, балки сотишни ваъда қилган бўлсангиз, ваъдага хилоф ишни қилиб қўйибсиз. Киши берган ваъдасида туриши лозим. Ўша инсондан узрингизни қабул қилишини сўранг. Аллоҳга истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:08 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат