Алкогол ва тамаки сотадиган жойида илаш

Ассалому алейкум! Мен ошхона фаолият билан шуғулланадиган фирмада ишчи бўлиб ишлайман. Менинг вазифам ойлик ҳисоботлар, ишчилага иш ҳақи бериш ва пул кўчиришдан (яъни бошқа фирмаларга пул ўтакзиб бериш) дан иборат. Лекин бу иш орқали мен фирма алкогол маҳсулотларини сотиб олиш учун фирма ҳисобидан пул ўтказиб бераман ва бу ошхонада алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотилади. Бу жойдан топган пулим ҳалолми ва бу жойдан ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Қуйидаги ҳадисда лаънатланган кишилардан бўлиб қолманг: عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar