Қарамоғимда бўлган опамга закот берсам бўладими?

Ассалому алайкум! Уйимизда биз билан бирга турмушидан ажраб қайтиб келган опам 2 фанзанди (ўғил 18 ёш, қиз 16 ёш) билан яшайди. Уларнинг таъминотини мен ўз зиммамга олганман ва шу йил пул йиғиб уларга кичикроқ бўлса хам уй олиб бермоқчиман. Молим нисобига етган ва закотга қодирман. Шу йилги закотимни шу опамга берсам ва уни уй олишимизда қўшса тўғри бўладими? Зеро закот пули қўшилмаганда хам уйни барибир олиб бермоқчи эдим. Бу закот харажатимни камайтириш учун берилган бўлиб қолмайдими? Еки закот учун бошка хақдор қидирганим маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Опангиз нисоб эгаси бўлмаса, закот олишга ҳақлилардан бўлса унга беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 154 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar