Сотиб олиш орқали ўйинда иштирок этиш
Ассалому алайкум! Турли хил ўйинлар, масалан, бирор ичимлик ёки егулик сотиб олиш орқали бирор бир ўйинда иштирок этиш ва ундан ютиб олган нарсалар ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бир томон махсус бир жоиз иш учун мукофот белгилаши жоиз. Масалан ким Қуръон ўқишда илғор бўлса унга мукофот тайинлаш мумкин. Супермаркет, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари ва ошхона каби тижорий маҳаллар харидорларни жалб қилиш ва уларни кўпроқ нарсаларни сотиб олишларига қизиқтириш мақсадида ютуқлар тикишлари уч хил суратда бўлади.
1). Харидор ютуққа эга бўлиш учун купонни ўзини сотиб олиши. Купондан бошқа нарса сотиб олмайди. Бунинг ҳукми мутлоқ ҳаромдир. Қуръони каримда зикр қилинган майсир (қимор) шудир. Қиморнинг таърифида фуқаҳолар “Икки ёки ундан кўп тараф ўртага маблағ ташлаб, улардан бирлари зиён кўришидир” деганлар. Бу суратда бир неча минг киши пул тикиб фақат баъзилар ютуққа эга бўлади, қолганлари зиён кўришади. Карта ўйинлари, спортда ўйинчиларга тикилаётган пуллар, хўроз уриштиришдаги пул ютуқлари шунга киради.
2). Харидор бирор нарсани(бензин ёки керакли хомашёларни) ўша ўйинга шерик бўлиш ва машина ёки шу каби ютуққа эга бўлиш учун сотиб олиши. Бу ҳам жоиз эмас. Харидорнинг ўйинга шерик бўлиш учунгина сотиб олганини уч ҳолатда билиш мумкин.
А). Эҳтиёжи бўлмаган ёки шериклари олмоқчи бўлган нарсаларни ҳам ўз номига олиши. Бу ютуққа эга бўлиш учун қилинган ҳийла ҳисобланади. Бу жоиз эмас.
Б). Сотиб олган нарсасини бозор нархига зиёда бўлган нархга олиши. Чунки бунда соврин қўйган тараф соврин пулини ҳам нарсанинг нархига қўшиб қўйган бўлади. Бу эса юқорида айтиб ўтган қиморга пул тикиб бирисининг фойдасига бўлган каби бўлади. Олувчи ҳам билатуриб сотиб олиши қиморга кириш учун олганига далолат қилади. Бу ҳаром. Бунга купонга эга бўлиш учун ўз нархига арзимайдиган нарсаларни сотиб олиш ҳам киради.
В). Шариат ҳаром қилган нарсаларни ҳам сотиб олиши. Чунки бунда олувчи фақат купонга эга бўлиш учунгина олгани очиқ ойдин бўлади.
Ўз эҳтиёжига керакли бўлганини олса, ўзига савдо қилса, эҳтиёжига кераклича ва одатда олганичасини ва шариатда ҳалол бўлганини сотиб олса жоиз.
3). Доимий мижози бўлгани учун нархидан ўтиб беришлар ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 16:41 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром