Ҳисоблагичсиз ишлатилган сув

Ассалому алайкум! Биз яқинда янги уйга кўчиб чиқдик уйимизнинг сув турбалари жойлашувини олдинроқ қилиб ишлатишни бошлаганимзда ҳисоблагич ўрнатиб ишлата бошлаган эдик лекин бита ҳаммомимз ҳисоблагичдан олдинроқдан ўтиб кетган экан биз уни сезмай қолибмз кнроқ мен билб қолдим энди нима қилишни билмаябман буни ҳаққини адо этишни ҳоҳлайман лекин давлатга қанча ишлатганимизни таҳминан ҳисоблаб тўлайдиган бўлсак давлат менга жарима солиб берар экан ноқонуний ишлатилган деб ваҳоланки мен буни атайн ҳам қилмадм давлат менга соладиган жаримани 3/1 га тенг келадиган ҳам ишлатмаганман у ҳаммомдан шунга бошим қотди, илтимос тўғри йўл кўрсатсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдор маълум бўлиб турганда бошқа шахсга бериш билан ҳақ соқит бўлмайди. Қолаверса сиз ҳам қанча ишлатганингизни аниқ исботлай олмайсиз, улар ҳам аниқ исботлай олмайди, сулҳ билан бўлса ҳам рози қилиш зарур. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar