Юз-жағ операция

Ассалому алайкум! Юз-жағ операциясидан кейинги ғусл 1 хафта олдин юз-жағ жаррохлиги бўйича юзимда қулоқ сохаси олдида кичик операция ўтказилди. Кесилган жой устига бинт қўйиб пластер билан "х" қилиб қўйилган. (Хижобимни ўрасам пластер хам кўринмайди). Сув тегса йиринг яна кўпайиб кетиш эхтимоли кучли. Ғусл қилганда игнадек хам жой қолмаслиги лозим. Оёқ-қўл жарохатида ўша жойига. Намозимни давом эттириш учун ғусл олмоқчиман. Шу пластер атрофига қўл билан сув теққизиб қўйса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жароҳатни устига масҳ тортсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 164 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar