Китоблардаги таҳрирга доир камчиликлар

[сизе=12пт]Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Аллоҳ сизга икки дунёда авф ва офиятни берсин!Ҳазрат, алҳамдулиллаҳ Исломни ўрганиш ниятида кўпчилигимиз сизнинг китобларингизни севиб мутолаа қиламиз. Аллоҳга шукр бундан кўплаб манфаатлар олиб, ниятимизга секин-аста эришмоқдамиз. Бунинг учун сизга раҳмат. Баъзида китобларингизда имловий хатоликлар, оят ёки ҳадислар маъноларини тушиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Камина китобларингизга бўлган муҳаббатим туфайли уларни ушбу кичик камчиликлардан ҳам йироқ бўлсин дея шу каби хатоликларни учратганимизда сизларга маълум қилиб қўйиш истагидаман. Иншааллоҳ келаси нашрларда бу камчиликлар бартараф этилиб чоп қилинса.Ижозат бўлса, шу каби таҳрирга боғлиқ камчиликларни учратсак кимга ёки қаерга маълум қилсак бўлади?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.[/сизе]
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳилол нашр нашриётга билдирсангиз ҳам бўлади. Банда хатодан холи эмас. Хусусан, китобчилик иши жуда мараккаб. Иш қўлдан қўлга ўтади, бошқа омиллар ҳам бор. Бизга хатоларимизнинг хабарини берган азизлардан жуда хурсанд бўламиз. Ҳар бир қайта нашрда улардан фойдаланишга қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло хайирингизни берсин!

7 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 164 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar