Фалончини Аллоҳ кечирмайди - ҳадиси
Ассалому алайкум! Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир киши - Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, фалончини Аллоҳ таоло кечирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло: Ким у Менинг номимдан фалончини кечирмаслигимга қасам ичаётган. Билиб қўйки, Мен уни кечирдим ва сенинг амалларингни бекор қилдим, деб айтди” (Имом Муслим ривояти) Устоз шу ҳадисни батафсил шарҳлаб берсангиз. Бу қасам ичган кишининг амаллари нега хабата қилинди ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фалончини Аллоҳ таоло мағфират қилмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу билан бирга, қилган гуноҳи беркитилган ҳолда қолган мўмин банданинг яхшиликдан умидвор бўлишига катта йўл бор. عَنْ جُنْدَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدَّثَ: «أَنَّ رَجُلًا قَالَ: وَاللهِ لَا يَغْفِرُ اللهُ لِفُلَانٍ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ ذَا الَّذِي يَتَأَلَّى عَلَيَّ أَنْ لَا أَغْفِرَ لِفُلَانٍ، فَإِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لِفُلَانٍ، وَأَحْبَطْتُ عَمَلَكَ». أَوْ كَمَا قَالَ Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай айтиб бердилар: «Бир киши: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди», деган эди, Аллоҳ таоло: «Мени фалончини мағфират қилмайди деб номим билан қасам ичадиган ким ўзи?! Мен ўша фалончини мағфират қилдим, сенинг амалларингни эса ҳабата қилдим», деди». Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар