Тест ва онлайн зоом
Ассалому алайкум! 1. Мен институтда ўқийман. Чет тили дан якуний назорат бўлиши керак. Якуний назоратда тестлар бўлар экан. Яъни 50 та тест олинади якуний назоратда. Чет тили устозимиз бизга тестларни ечилган вариантлари билан 200 та тест ташаганлар. Шу 200 та тестни ичидан 50 таси якуний назоратда тушар экан. Биз шу устоз ташаган тестларни жавоблари билан ёдлаб, якунийда ўша тестларни ичидан тушган тестларни тўғри белгиласак олган баҳойимиз ҳалол бўладими? 2. Ҳозирда дарслар онлине, яъни зоом орқали бизга ўтилмоқда. Мен намоз ўқишга жамоатга чиқаман. Шу дарсимиз пешин вақтида зоом да онлине бўлса, мен ўша зоомга кириб озгина дарсни эшитиб ёки зоомга кириб қўйиб, ўзим жамоатга чиқиб кетсам бўладими. Жамоатга чиқиб кетганимда дарс бўлаётган бўлади. Лекин никим зоомда, дарсда бўлади. Яни шу дарсни эшитаётгандек бўламан гўё. Зоомда камерам ўчирилган бўлади. Ўқитувчилар шу зоомга кирган никлар орқали давомат қилишади. Шундай қилишим мумкинми? Ёлғон бўлиб, гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Имтиҳон ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш тартиби шундай этиб белгиланган бўлса, жоиз.2). Ёлғон ишлатманг. Зарурий юмуш учун бориб келишингизни айтинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар