Устоздан қўл олиш ҳукми

Ассалому алайкум! Халқимиз ичида бир хунарни ўрганиш учун бир устозга шогирт тушиб шу ҳунарни ўрганганидан кейин устозидан қўл олиши керак деган гап бор. Яни устозига тўн кийдириб қўй сўйиб худойи қилиш шарт, акс ҳолда устозингни пири уради дейишади. Шу масалада шариат ҳукмлари қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуосини олса албатта яхши, лекин “тўн кийдириб қўй сўйиб худойи қилиш шарт” дейиш нотўғри. “акс ҳолда устозингнинг пири уради” деб эътиқод қилиш эса ислом ақидасига зид. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar