Риболигига шубха

Ассалому алайкум! Яқинда биз коммунал тўловлар учун қариндош акамдан пул олган эдик. Яъни шу пулни иссиқ сув учун тўладим. Лекин 1-2 кундан сўнг акам бизникига мехмонга келганларида мен шуни билиб қолдимки акам банкда депозит қўйган экан. Лекин акамнинг асосий даромади давлат ишхонасидан оладилар, яъни рибога алоқаси бўлмаган корхонада. Мен шу холатни билганимдан кейин хавотирланиб қолдим, яъни коммунал тўловни рибо аралашган пулга қилдиммикин деб. Маслахат берсангиз бу холатни қандай йўл тутишни билмаябман. Ёки акамга ўшанча пулни қайтариб берсаммикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга қайси пулдан берганини сўранг. Кишининг аксар топгани ҳалолдан бўлса, ундан истемол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 138 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar