Ножоиз пуллар

Ассалому алайкум! Ножоиз жойдан топилган пул ёки эгасини топишнинг деярли иложи йўқ инсонларнинг пулини пластикка ташлаб, Меҳр-2020 ёки Юрак Амрига ўхшаган лойиҳларга ўтказиб юборсак бўладими? Агар мискин ва мухтож инсонларни топишга қийналсак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга берманг. Муҳтожларни топиб ўзингиз беринг. 
Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Юзга юз ҳаракат қилиб қидирса шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларни ўзларига ўзингиз садақа қиласиз. Мабодо эгаси топилса пулини берасиз. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:32 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar