Шубҳали пул ишлатиб қўйиш

Ассаламу алайкум! Кишини шубҳали ва ҳалол пули бор эди. Шубҳали пулига ҳалол пули аралашиб кетди. Аралашиб кетган пулга нарса олинди. Яни китоб. Энди шубҳали пулни қиймати аниқ бўлганлиги учун, ўша шубҳали пулни олдинга қийматига қайтариб қўйиш учун ҳалол пулидан қўшиб қўйса. Ўша шубҳали пул билан ҳалол пул аралашиб кетгандаги пулга олинган нарсалар ҳалол(шубхасиз) ҳукмида бўлаверадими? (Гап шундаки чўнтагимда шубҳали пул бор эди. Бошқа чонтагимда ҳалол пулим бор эди. Китобни қайси пулдан олганимни 100 да 100 эслаёлмаябман. Шунга ҳаловатим йўқолди)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол маблағдан олган бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar