Ўтирган холда имом ўтишлик

Ассалому алайкум! Бир дўстимиз гапи буйича савол йўлламоқдаман. Айтишича шом намозини бир ёшлари улуғ киши утирган холатда Имомлик қилибдилар. Ўтирган холатда имом ўтишлик жоизми? 2) Ака укалар намозга жамоат бўлганларида хурмат қилиб катта акаларни имомликка ўтказамиз. Укалар ҳам акаларга имомлик қилсалар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтирган кишига иқтидо қилиб бўлмайди.2). Имомликка қироати яхшироқ киши ўтади. Уканинг қироати яхши бўлса, акасига имомлик қилади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 136 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar