Харид эвазига рағбат олиш

Ассалому алайкум! Чет элда яшайман, бу ерда кредит картадан фойдаланиш кенг тарқалган, аввал шунга ўхшаган саволни кўрдим, савол аниқ берилмаганлиги учун яна беряпман, кредит картадан фойдаланилганда, ҳар доим ўз вақтида ишлатилган сумманигина кредит карта компаниясига тўланса, ҳеч қандай қўшимча фоиз тўланмайди, аксинча, агар кредит картадан фойдаланилса махсус поинт-очколар тўпланади, улар кейинчалик яхшигина молиявий қийматга эга бўлиши мумкин, тўплангач. Шундай кредит картани ишлатиш, поинт-очколаридан фойдаланиб қўшимча пул ёки хизматлардан фойдаланиш ҳалолми? Яна урғу бермоқчиманки, мен ҳар доим ўз вақтида тўлайман, шу аснода 5-6 йилдан бери ишлатиб келаман, фоизсиз, лекин сизларнинг бир жавобингларни кўриб ғулғулага тушдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чет элда яшасангиз ўша ердаги муфтийлардан фатво олинг. Чунки бу каби масалаларга ҳар кимнинг яшаб турган жойининг уламолари яхшилаб чуқур ўрганиб фатво беришади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 17:48 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar