Илм олишимга эрим қарши
Ассалому алайкум! Яқин кунлардан бери илм олишлик истаги кучайиб боряпти. Дунёвий ва диний илмлар олишлик истагим жуда баланд. Дунёвий илм деганимда эрим бухгалтер бўлиб ишлайди ман хам шу сохани ўрганиб эримга ёрдам бериб уйда ишламоқчиман эвазига манга хам ойлик чикиб беришларини сурадим. уз пулим булишини хохлайман.диний илмда эса араб Тилини урганишни Курон Укишни жудаям хохлаяпман Аммо эрим унисига хам бунисига хам норози каршилик килди.манга Ишим буйича ердам беришингни каршимасман аммо ойлик чикармайман пул бермайман деяптилар.Курон укишга келсак араб тилини урганиб курон укиш фарз килинмаган айникса аёллларга шарт эмас аёл киши факат болларига караб эрига караб эрини рози килишлиги бн сурок килинади. Ман эса сандан хали жаннатга киришлигинг даражасида розимасман Курон укиганинг фойда бермайди десяти.ман эса илм ургансам сизга фойдам тегса Курон ургансам балки Оллох янада калбларимизни очиб иккимизни хам бир биримиздан рози буладиган даражага кутариб куйишлигидан умидвордигимни айтсамда эрим мани фаросатинг йук аклинг хеч нарсага етмайди болларга караб утир ундан кура деб норози булди.Айтингчи мен нохакманми Оллрхнинг розилини жаннатга киришим учун факат эрим рози булса булдими?эрнинг розилиги факат болларга яхши караб Эрни хамма айтганлирини килиш Билан улчанадими?Эрим илм олишлигим учун шароит яратиб беришга масул эмасми?Ахир Оллох эркакни уз аёллари устидан бошкарувчи килиб яратган булса.,шу бошкарувчи уз ходимига янада ривожланиши яхши натижалар курсатиши учун хар томонлама илм томонлама хам шароит килиб бериши керакмасми?Илм олишликка шароит килмай яна аёлини фаросатсизликда "тупой" дб хакорат килишлик бу зулм эмасми? Агар ношукурлик қилаётган бўлсам Оллох кечирсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз динингизга кифоя қиладиган илм олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз динингизга кифоя қиладиган илм олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш