ЁуТубе монетизация
Ассалому алайкум! Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар жуда ривожланган. Улардан фойдаланиш турлари хам купайиб кетган. Кўпгина ахли илмларимиз хам ижтимоий тармоқларда жуда хам актив ва фаол: масалан ЁуТубе, Инстаграм ва бошқа платформаларда ўз сахифаларига эга. Лекин айнан бизнинг мамлакатимизда ЁуТубе платформасидаги монетизацияни ёқиш иложи йўқ. Шунинг учун хам кўпгина ўзбек контент яратувчиларини ва ман биладиган аксар ахли илмларни (хеч бирларини номларини ошкор килиш ниятим йўқ). Ўз ЁуТубе каналларини регионини Ўзбекистон эмас балки Россия қилиб белгилаганлар, чунки уни танлаганда монетизацияга доступ очилади ва даромад қилса бўлади. Ман ўзим хам видеография, монтаж каби сохаларга жуда хам қизиқаман ва бўш вақтимда шуғулланаман. Саволим: ман яхши ва фойдали контент яратиб (асосан ўқиш, студент хаёти хақида), фахш, нодонлик, ғийбат ва бошқа, бузуқ ғояларни тарғиб қилмаган холда, ўз ЁуТубе сахифамни регионини Ўзбекистондан бошқага, монетизацияга доступи бор любой бошқа ёки хеч бўлмаса Россия каби давлатларга алмаштириб ундан даромад олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ишлатилмаса ва шариатга зид нарсалар тарғиб қилинмаса жоиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ишлатилмаса ва шариатга зид нарсалар тарғиб қилинмаса жоиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром