Ваъдага хилоф қилиш

Ассалому алайкум! Мен Институтда 1-курс талабасиман. Институт маъмурияти ўқув йили бошида биз талабаларга дарс жадвалини ўзимиз танлаш ҳуқуқи берилганлиги таъкидлашди. Ўқув йилининг ярми ўтдики, таътилдан чиқдик ва бизга дарс жадвали тақдим этилди. Жадвалда айнан Жума намози вақтига дарс қўйилган. Ҳуқуқимдан фойдаланмоқчи бўлган ҳолатда дарс жадвалини тузган деканнинг олдига кирдим ва вазиятни тушунтириб дарс жадвалини ўзгартишни сўрадим. Декан эса бундай гап йўқлиги ва жадвал ўзгартирилмаслигини айтди. Намозимни эса қазосини ўқишимни айтди (Аллоҳ гувоҳ айнан шу нарсани айтди). Бу муаммони ҳал қилиб ечим топгунича ўқув йили ҳам тугаса керак. Устозлар уларнинг ваъдасига хилоф қилаётганини кўриб, билиб туриб ҳам шу айтган гапига кўнайми? Ёки оддий бир институт-ку, Аллоҳнинг синови, Аллоҳ учун шу нарсани тарк этсам, унданда яхшироғи билан мукофотлайди деб ибодатларимда давом этайми? Илтимос, маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз деворга бошини уриб ёрадиган одамга ўхшаманг. Мўмин одам закий бўлиши керак. Деворни айланиб ўтиш йўлларини қилинг. Дунёда битта сиз талаба эмассиз. Ўқишни ҳам жумани ҳам адо қилаётган талабалар жуда кўп. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar