Ҳолат

Ассалому алайкум! Устозлар бу соволни акамни ҳолатидан ёзвомман. Акам бир таниш инсонининг бизнесига 5000 доллр берса у ҳар ойда 500 ёки 1000 доллр атрофида қайтаришини этипти. Яни ҳар ойда бераверади.(бизнес ёпилгунча) Акамнинг бу ишини яни ҳеч қанақа иш қилмай фақат пул берип ҳар ойда малум миқдорда пул олип туришини харом деб биламз. Шуни пул бериб ундан коп пул олишларини шариатга мувофиқ ҳалол йўлини айтсела.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз бериб, эвазига фойда олиб туриш рибодир. Акангиз маблағларини кўпайтириш ниятида бўлса, уни шерикчилик асосида бирор ишга тикиши мумкин. Валлоҳу аълам!
Бу ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу линкдаги мақолага мурожаат қилинг:https://fiqh.uz/maqola/669

14 Май 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar