Крисмас байрами

Ассалому алайкум! Мен ва дўстим Латвияда ўқимиз, яшаб турган жойимизда "Крисмас байрми" муносабати билан, эшигимизни тагига бир кичик вароқчада табрикнома ва шоколад ташлаб кетишди. Шунга, биз бу нарсага қандай муносабаат билдиришни билмай турибмиз. Яни қандай тўғри сўз ёзиб уларга, бизнинг динда бундай нарса йўқ, совғангизни қабул қилаолмаймиз деп айтайлик? Чунки агар индамай қўйсак бошқа нарсалар хам бериб кетиши мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У нарсаларни ўша жойдаги муҳтожларга бериб юборинглар. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar