Рибо эмасми? Халолми?

Ассалому алайкум! Домла Бухорода бир бизнесмен акамизди қурилиш компанияси бор. У қурилишга инвесторларни таклиф қилишади. Мисол учун 10.000$ пул тиксангиз, 1 йилдан кегин 17.000$ пул қилиб оласиз экан. Ўзларини айтишича давлат тамондан рўйхатдан ўтканмиз деяпти ва шарий томондан хам халол сўраб аниқлаганмиз дейишяпти. Биз тиккан пулларни қурилишка ишлатишар экан. Пул тиксак халолми? Рибо бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар бу қарз кўринишида бўлса рибога тушади. Аниқ суммада фойда кўришни ваъда қилаётгани бу ишни рибо эканига далолат қилиб турибди. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:02 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar