Суфийлик

Ассалому алайкум! Туркияда Адияман Мензил деган жойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сулолаларидан 30 неваралари бор. Исмлари Шайх Сейид Абдулбаки Ал Хусейни. У кишига эргашганлар ўзларини муридмиз дейишади ва у кишини Гавси хазратлари дейишади. У кишининг зиёратларига боришиб тавба олишади қўлларидан ушлаб ва шу зот орқали биз нажодга эришамиз дийишади ва кўп кароматлар сохиби дейишади. Саволим бу амаллар ширкка етаклаб қўймайдими? Шу хақида фикрингизни билмоқчи эдим. Чунки Ўзбекистонда хам кўп муридлари бор экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу сайтда бизнинг фикримиз ёзилмайди, балки шариат ҳукмлари берилади. У киши ҳақларида кўп маълумотга эга эмасмиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:14 | Савол-жавоблар | 147 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar